Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳудудида 2101,5 км узунликдаги умумий фойдаланиш ва ички хўжаликлараро автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, «Ғиждувон тумани йўллардан фойдаланиш» унитар корхонаси йўлсозлари ғайрати билан йўллар янада обод бўлмоқда.
Жорий йилнинг ҳозирги даврига қадар ҳудуддаги 80 километрга яқин қишлоқ йўллари шағаллаштирилди.
Ғиждувон тумани маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан яна 23 та қишлоқнинг ички хўжалик йўллари, туман маркази кўчалари ва шаҳар типидаги посёлка кўчаларининг 3,5 километрига шағал ва 4,9 километрига асфальт қоплама ётқизилади. Шунингдек, Халқ депутатлари вилояти Кенгаши қарорига асосан, тумандаги 59,5 км узунликдаги ички автомобиль йўллари ва улардаги кўприклар таъмирланиши кўзда тутилган. Умумий фойдаланиш автомобиль йўллари 3104,0 миллион сўмга таъмирланиб, 120 км йўлларнинг равонлиги оширилади.
[gallery-2674]
Ҳозирги кунда жадаллик билан амалга оширилаётган ушбу бунёдкорлик ишлари мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида тўлиқ якунланиши режалаштирилган.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА