Йўллар равон бўлса, манзиллар яқиндир
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жорий йилда Наманган вилояти Учқўрғон туманида бюджет маблағлари ҳисобидан 15 км узунликдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш кўзда тутилган.
Шунга кўра, ўтган ойларда тумандаги “Наманган-Уйчи-Учқўрғон-Хақулобод-Андижон” автомобиль йўлининг бир қисми таъмирланди. Худди шундай, “Дўстлик” МФЙ ҳудудидан ўтган, шунингдек, “Қозоқовул-Қўғай-Азимтули”, “Қурама-Каттамоғол”, “Янгиер-Қўғай-Хақулобод” автомобиль йўлларининг ҳам маълум қисмларида таъмирлаш ишлари бажарилди.
[gallery-17725]
Ҳозирги кунгача туманда 8 км масофадаги автомобиль йўллари соз ҳолатга келтирилди. Айни пайтда таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА