Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёлғон шартнома, сарсон бўлган фуқаролар ва тикланган ҳуқуқ
16:36 / 2022-02-18

Бугун фуқароларимиз орасида ҳуқуқий билимларнинг етишмаслиги, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлақонли англамаслиги натижасида шартномаларни ҳақиқий эмас деб топилиш ҳолатлари, ёлғон шартномага ишониб, «куйиб» қолаётганлар кўп учраяпти.

 Масалан, Наманган вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига келиб тушган аризалардан бирида мингбулоқлик А. Мадаминов «Наманган-автотеххизмат» МЧЖ билан “COBALT” автомашинаси сотиб олиш учун шартнома тузгани ва 115.445.000 сўм маблағни МЧЖнинг ҳисоб рақамига тўлиқ ўтказганини ёзган.

Бироқ, кўп ўтмай номаълум сабабларга кўра, шартнома ўз-ўзидан бекор бўлган. Оқибатда, фуқаро бекор бўлган шартномани қайта тиклаб беришларини сўраб, Наманган Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятидан  амалий ёрдам сўрайди.  
Шундан сўнг, Федерация ходимлари муаммони ўрганиш мақсадида «Наманган-автотеххизмат» МЧЖга  мурожаат қилган. Ўрганиши давомида маълум бўлдики, пул маблағлари мижоз томонидан нотўғри ўтказилган. Оқибатда, маблағларни қайта тўғрилаб ўтказилгунига қадар "UzAuto Motors" шартномани бекор қилинган. Ходимлар саъй-ҳаракатлари билан шартнома қайта тикланди.

Наманган тумани «Хўжақишлоқ» МФЙда яшовчи Лолахон Абдувалиева эса шартнома билан боғлиқ уй-жой муаммосига дуч келган. У Наманган туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, ўзининг яшаш хонадонида қурилга иссиқхонанинг сифатсизлигидан норози эканлигини айтади.

Ишчи гуруҳ аъзолари  мурожаатни ўрганганда ҳақиқатдан  хонадондаги иссиқхона ҳолати сифатсиз маҳсулотдан бино бўлгани аниқланди. Шундан сўнг, таъминотчи А.Жалолов билан суҳбат ўтказилган ва унга қонуний жиҳатдан тушунтириш олиб борилади. Натижада, иссиқхона таъминотчи томонидан  бузиб хонадондан олиб чиқиб кетилган. Л. Абдуллаеванинг номига тузилган 14 000 000 сўмлик шартнома эса бекор қилинган.

Юқоридаги ҳолатлар юз бермаслиги учун ҳар бир истеъмолчи шартнома тузаётганда диққатли бўлиши, шартноманинг ҳар бир банди билан яқиндан танишиши ва шартномадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўла англаши керак.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати