Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёлғиз онанинг 12 миллион сўмдан ортиқ маоши ундириб берилди
17:12 / 2021-02-15

Салима (Исм-фамилияси ўзгартирилган) ёлғиз боши билан икки нафар вояга етмаган фарзандини оқ ювиб, оқ тарайди.

Фарзандларига ҳам ота, ҳам оналик қилади.  

Бир йилдирки, ишлаб турган ташкилотидан маошини ололмайди. Ёрдам илинжида мурожаат қилса, ташкилотнинг жавоби мужмал.

Муаммога бир ўзи ечим топа олмаслигига кўзи етган Салима тегишли ташкилотга ариза билан мурожаат қилди.

Мажбурий ижро Бюросининг Миробод тумани бўлими иш юритувига тегишли суднинг ижро варақасига асосан қарздор "YUHAN UZBEKISTAN" МЧЖдан фуқаро С.Р фойдасига 12 миллион 79 минг 305 сўм иш хақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ҳужжат бўйича ижро иши қўзғатилиб, қарор нусхаси қарздорга ижро қилиш учун юборилган. Бироқ қарздор давлат ижрочисининг талабига асосан берилган ихтиёрий муддат ичида қарздорликни қопламаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.  

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ҳисоб рақамига инкассо қўйилиб, 12 миллион 79 минг 305 сўм миқдоридаги иш ҳақи ходимга ундириб берилди.