Ёлғиз кексалар учун поездга бепул чипталар ажратилади (+видео)
Президент қарори билан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилиб, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларга хамроҳлик қилувчи шахсга 1 йилда 1 марта темир йўл ёки шаҳарлараро автобусда бориш ва қайтиш учун бепул чипталар ажратилади.
2024 йил 1 майдан реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация - озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун тўловлар ўрнига ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BwO6YI-mjX4" title="Yolgʻiz keksalar uchun poyezdga bepul chiptalar ajratiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, И.Исматов (видео), ЎзА