Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўлдош Эшбекнинг шеърий китоби Туркияда чоп этилди
14:58 / 2024-08-05

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир ва таржимон Йўлдош Эшбекнинг «Turkiya o‘zlami» (“Туркия соғинчи”) шеърий китоби Истанбулда нашрдан чиқди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати маълумотига кўра, китобни Истанбул университети профессори, ўзбек тили ва адабиётининг Туркиядаги жонкуяр тарғиботчиси – Эмак Ушенмез нашрга тайёрлаган. Таржимонлар – Муҳиддин Гумуш ва Зокиржон Ҳайдар. Шеърлар таржимаси аслият билан ёнма-ён берилган. 

Китоб Манас номидаги қирғиз-турк университети доценти, филология фанлари доктори, ёзувчи, таржимон Муҳиддин Гумушнинг ““Hakikat Ilminin Ustadi Şair Yoldaş Eşbek” (“Ҳақиқат илмининг устози – шоир Йўлдош Эшбек”) сарлавҳали сўзбошиси билан бошланган.  

Сўзбоши муаллифи жумладан шундай ёзади: “Қадрли Йўлдош Эшбек умрини туркий дунё адабиётининг таниқли намояндаси сифатида жўшқин туйғулар ва ҳаёт тажрибалари билан ўтказмоқда, кўплаб жанрларда бир-биридан қимматли асарлар яратаяпти. Турклик ғурури ва шуури билан маънавий дунёмиздан илҳомланиб, юксак ахлоқ ва ибратли фазилатларни ўзи учун шиор деб билган, қардош ўзбек халқи орасидан етишиб чиккан серқирра адиб ва адабиётшунос сифатида келгуси авлодларга ибрат бўладиган инсондир.  

...Шеърларининг ҳар бир сўзида ҳикмат, туйғуларининг энг теран жойида муҳаббат, юрагида меҳр бор. Қадрли устозимиз Йўлдош Эшбек сингари буюк қалбли зотларнинг турк ва ислом оламидаги ўрнини яна-да аниқроқ кўрсатиш, таништириш, билдириш адабиёт ва маданият соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг энг асосий вазифаси деб ўйлаймиз”.  

Н.Усмонова,

ЎзА