Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл-йўлакай боғчаларга ҳам кириб ўтдик... (+видео)
09:47 / 2024-07-23

Сирдарё вилоятидан ўтиб кетаётиб, йўл четидаги болалар боғчасига кўзимиз тушди ва бугун ушбу соҳадаги ислоҳотлар амалда қанчалик самара бераётганини кўриш мақсадида Оқолтин туманидаги “Кўркам диёр” маҳалласи ҳудудида жойлашган мактабгача таълим ташкилотларида бўлдик.

Мазкур ҳудуд вилоят марказидан анча олисда жойлашган. Лекин давлат эътибори туфайли болажонлар учун шаҳарникидан қолишмайдиган шароитлар яратилганининг гувоҳи бўлдик.  

Ёзнинг иссиқ ҳароратидан баҳра олаётган болажонлар учун ўтаётган ҳар бир кун, ҳар бир соат фойдали машғулотларга бой. Бу ерда жажжиларнинг чиниқишлари, билим олишлари, зукко бўлишларига асосий урғу берилган.  Шу боис машғулотларга билимли ва тажрибали педагоглар жалб қилинган. Уларнинг мароқли дам олишлари, спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шароит талаб даражасида.

Ушбу 2-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг тўлиқ капитал реконструкцияси “Индорама” хорижий компанияси томонидан амалга оширилди. Ушбу компания Оқолтин ва Сардоба ҳудудида фаолият кўрсатади ва ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этиб келади.  

Албатта, бундан энг аввало фарзандини ёки неварасининг камолини кўраман, деган ота-оналар, бобо ва бувижонларнинг кайфияти жуда юқори.  

Шу билан бирга хорижий компания томонидан тумандаги 8-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг ҳам тўлиқ реконструкцияси амалга оширилди. Хуллас, бугунги кунда чет эллик инвесторлар ҳам давлатимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий соҳалардаги ислоҳотларни фаол қўллаб-қувватламоқдалар.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/IRNVoow1RP0" title="Yoʻl-yoʻlakay bogʻchalarga ham kirib oʻtdik..." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Умуман бугун республикамизнинг барча ҳудудларида таълимнинг асосий устуни бўлган боғчаларга катта эътибор берилаётгани бежизга эмас. Айни шу ёшда олинган билим ва тафаккур келгусида болажонларнинг ақлан юқори даражада шаклланишларига, буюк аждодларимизга муносиб ворислар бўлиб етишишларига замин бўлади.  

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА