Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл хўжалигини бошқаришнинг замонавий тизими яратилади
16:08 / 2023-11-14

Жорий йил 10 октябрда “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Унда йўл хўжалигини бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш ва рақамлаштириш, соҳада сифат назоратини кучайтириш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, хусусий сектор корхоналарини кенг жалб қилиш учун шароит яратиш ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, йўл хўжалигини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш бўйича бир қатор вазифалар бегилаб берилган.  

Автомобиль йўллари қўмитасида мазкур мавзуга оид учрашув-мулоқот бўлиб ўтди. Қўмита раиси Жамшид Турсунов автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ва табиий офатларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни ташкил этишда белгиланган механизм бўлиши кераклигини таъкидлади. Барча жараёнларни тартибга солиб турадиган илмий кенгашни тузиш таклифини берди.  

Шунингдек, учрашув-мулоқотда  маҳаллий ҳокимликлар шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўлларини сақлаш, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўллари бўйларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ҳамда йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш ишларини амалга ошириши қайд этилди.  

Юқоридаги масалалар бўйича олимларнинг фикр-мулоҳазаси ва таклифлари тингланди. Белгиланган механизм бўйича лойиҳачини топиш ва пудратчини танлаш, амалга ошириладиган лойиҳаларни илмий жиҳатдан асослаш лозимлиги олимлар томонидан ҳам эътироф этилди.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишларини, шунингдек, қўлланадиган материал ва маҳсулотларга талабларни белгиловчи тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар халқаро стандартлар асосида қайта ишлаб чиқилади.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА