Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл хавфсизлигини таъминлаш долзарб вазифа
15:33 / 2024-01-08

Ҳайдовчи ва пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлашда йўл белгиларининг аҳамияти катта. Мамлакатимизда йўл белгилари ва йўлга доир қонун-қоидалар борки, унга қатъий амал қилишни мактабгача таълим муассасасидан бошлаб ўргатилади.

Йўл тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, яъни тизим инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратишдан мақсад фуқаролар ҳаётини турли хил йўл-транспорт ҳодисаларидан асрашдан иборат.  

Мамлакатимиз раҳбарининг “2022–2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида автомобиль йўллари инфратузилмаси комплекс такомиллаштириш, ҳаракатни бошқариш тизимини, жамоат транспортини ривожлантириш ва рақамлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан 2023 йилда бир қатор ишлар амалга оширилди.  

–Якунига етган 2023 йил давомида мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида янги йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда яроқсизларини алмаштириш бўйича 2868 та йўл белгиси ўрнатилди, – дейди вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси бош мутахассиси Асадулла Асқаров. – Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидаги 3194 та йўл белгиларидан 610 таси янгиланди.  

Шунингдек, янги светофор объектларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 6 та, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларида 24 та янги светофорлар ўрнатилиб, ҳаракат хавфсизлиги таъминланди.  

Шуҳрат Суяров, ЎзА мухбири.