«Бўка тумани йўллардан фойдаланиш» УК масъул шахслари томонидан туман ҳудудидаги йўлларни таъмирлашда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 266,8 млн. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Департаментнинг Китоб тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Китоб тумани йўллардан фойдаланиш» УК бош ҳисобчиси С.К. ва бошқалар туман ҳудудида амалга оширилган йўлларни таъмирлаш ишлари учун ишчиларга тўланиши лозим бўлган пулларни смета ҳужжатларига жорий иш ҳақи сифатида киритишган бўлса-да, 176,4 млн. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА