English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл талашган ҳайдовчиларга чора кўрилди
11:23 / 2024-09-18

Сардоба туманидаги "Наврўз" МФЙ маъмурий биносида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида маст ҳолатда автомашина бошқарган, газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган, майда безорилик қилган шахсларга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўрилди.

Онаси бетоблигини айтгани учун енгиллик берилганидан ўзига хулоса чиқармасдан бир ой ичида такроран майда безорилик қилган Д.К. га ҳамда нафақа ёшида бўлса-да, ёшларга панд-насиҳат қилиш ўрнига йўл талашиб майда безорилик қилган Э.Ж ва С.А га жазолар тайинланди.

Сайёр суд мажлиси якунида Жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси қабул қилинган суд қарорларининг мазмун- моҳиятини, туман ИИБ ходими эса иш судга юборилгунга қадар ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш учун кўрилган чора-тадбирлар ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири