Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Йўл посбони” лойиҳаси доирасида ишлар бошланди
11:16 / 2023-09-07

Автомобиллар қатнови кўп бўлган, катта йўл бўйларида жойлашган мактаблар ўқувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқишининг олдини олиш, ўқувчиларнинг йўл қоидалари борасидаги билимларини ошириш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги, ИИБ Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Йўл посбони” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида катта йўл бўйларида жойлашган мактаблар олдида фаолият олиб бориш учун ёшлар орасидан “Йўл посбонлари” танлаб олинди.    

Вилоят ҳокимлиги ва лойиҳани амалга оширишга масъул бошқармалар мутасаддилари билан “Йўл посбони” сифатида саралаб олинган ёшлар ўртасида ўтказилган учрашувда посбонларга мазкур лойиҳанинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, посбоннинг вазифалари ҳақида кенг тушунтириш ва маълумотлар берилди.    

[gallery-13477]

Учрашув давомида лойиҳа иштирокчиларига махсус кийим-бош (бош кийим, нимча, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда зарур бўлган дори-дармон воситалари солинган сумка) ва хизмат гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.  

Ушбу лойиҳа доирасида Андижон вилояти бўйича 340 нафар "Йўл посбони" ўқувчиларнинг мактабларга бориши ва қайтиши давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини таъминлашга кўмаклашади.    

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (сурат),

ЎзА