Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Йўл патрули”: вакилларимиз дастлабки шартларни муваффақиятли бошлади
18:28 / 2022-08-18

Шарқий ҳарбий округнинг Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисм ўқув марказида “АрМИ-2022” VIII Халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Йўл патрули” мусобақасининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

Қуръа натижаларига кўра мусобақанинг дастлабки шартини Россия ҳарбийларидан иборат жамоа бошлаб берди. Мазкур шарт “Контравария тайёргарлиги элементларини бажарган ҳолда экстремал ҳайдаш” деб номланади.

Юртимиз вакиллари ушбу шартни учинчи бўлиб бажаришга киришди. Шарт давомида иштирокчилар асфальтланган майдонда контравария тайёргарлиги элементларини бажарган ҳолда экстремал ҳайдашни амалга оширади. Яъни жамоа аъзолари конуслар билан жиҳозланган текис майдонда “Илон изи”, “Полицияча бурилиш” ва шу каби элементларни бажарган ҳолда белгиланган финиш чизиғини босиб ўтиши даркор. 

Ушбу босқичда юртимиз шарафини 3 даражали сержант Сиддиқ Аъзамов, капитан Аббос Амиров, 3 даражали сержант Фарҳод Мусаевлар ҳимоя қилди. Шарт якуни бўйича Ўзбекистон жамоаси биринчи, Россия Федерацияси иккинчи ҳамда Эрон Ислом Республикаси учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Куннинг иккинчи ярмида мусобақанинг навбатдаги шарти бўлиб ўтди. Дастлаб, шартни Эрон Ислом Республикаси вакили бажаришга киришда. Ушбу шарт “Техник танаффус” деб номланади. Шарт давомида икки нафар иштирокчи берилган енгил автомобилнинг орқа чап ғилдирагини биргаликда алмаштиради ва шу вақтда уларнинг ҳамжиҳатлик билан бир хил ҳаракат қилаётганликлари текшириб борилади. 

Мазкур шартда юртимиз шарафини капитан Жамолиддин Эгамбердиев ҳамда кичик сержант Музаффар Тўлабоевлар тандеми ҳимоя қилиб, 1 дақиқа 15 секундда шартни бажарди ва яққол пешқадамга айланди. Ушбу босқични 1.47.618 милли секунд натижа билан прапоршик Сергей Молчанов ҳамда прапоршик Андрей Зайцевлар (Россия Федерацияси) эгаллаб турган бўлса, 2.08.285 натижа билан катта прапоршик Юрий Скляренко ва прапоршик Александр Писарчиклар (Беларус Республикаси) 3-ўринда бормоқда.

М.Сулаймонов, ЎзА