Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл ҳаракатига амал қилиш болаликдан бошланади
16:01 / 2025-12-11

Жиззах вилоятида болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида кенг қамровли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Бу борада ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида тизимли равишда учрашувлар, машғулотлар ва ўқув-семинарлар ўтказилиб, ёш авлодга йўл ҳаракати қоидаларини амалий усулда ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Жорий йилнинг ўтган 11 ойида умумтаълим мактабларида 850 дан ортиқ тарғибот тадбирлари, мактабгача таълим ташкилотларида эса 565 дан зиёд очиқ машғулотлар ташкил этилди, – дейди Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот гуруҳи инспектори Сабоҳат Давлатова. – Улар орқали болаларга пиёда йўлидан тўғри фойдаланиш, светофор сигналларини таниган ҳолда йўлни хавфсиз кесиб ўтиш, велосипед ва электр воситаларини бошқаришдаги оддий, аммо жуда муҳим талаблар тушунтирилди.

Жиззах шаҳридаги 7-умумтаълим мактабда ўтказилган “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” тадбири шулар жумласидандир.  

ЙҲХБ ходимлари ўқувчиларга қоидаларни қизиқарли савол-жавоблар, викториналар ва амалий машқлар орқали тушунтиришди. Дарс жараёнида наfaqat болалар, балки ўқитувчилар ҳам фаол иштирок этишди. Уларнинг ўзлари ҳам ўқувчиларни йўлни хавфсиз кесиб ўтишда йўл-йўриқ кўрсатиши, шу билан бирга ота-оналарга ҳам маслаҳат бериб бориши зарурлиги қайд этилди.

36-сонли ДМТТ да ўтказилган амалий машғулотда эса болалар “пиёда йўли”, “светофор”, “йўл белгиси” каби макетлар билан ишлаб кўришди, хавфли вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини амалда синашди.

Дарҳақиқат, йўл ҳаракати маданияти аввало катталар намунасидан бошланади. Агар ота-она, муаллим ва жамоат вакиллари қоидаларга амал қилса, болалар ҳам буни ўз ҳаётининг ажралмас қисми сифатида қабул қилади. “Йўл қоидаси — умр фойдаси” деган ҳикмат замирида ҳам шу ҳақиқат ётади.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА