Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари Москвада малака оширди
16:41 / 2023-09-21

Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг 20 нафар вакили учун тренинг бўлиб ўтди.

Ўқув курсларида Москва транспорт департаменти вакиллари пойтахтда самарали транспорт тизимини яратиш бўйича ўз тажриба ва билимлари билан ўртоқлашди.

Делегация шунингдек, “Автомобиль йўллари” давлат бюджети муассасаси, Москва метрополитенининг ягона диспетчерлик маркази, Йўл ҳаракати бошқаруви марказида бўлди.

Ушбу курс иштирокчиларга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланувчи хизматлар ва ташкилотларнинг фаолияти ҳақида тўлиқроқ тушунчага эга бўлиш имконини берди.

Ўқув машғулотлари муваффақиятли ўтди ва Ўзбекистон Республикаси ДЙҲХХ ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ўз малака ва билимларини янада оширди.

Гулноза Бобоева, ЎзА