French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл бўйидаги рекламалар йўл ҳаракатига салбий таъсир қилмайдими?
14:08 / 2022-12-27

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси давомида депутатлар лойиҳанинг айрим моддаларида кўзда тутилаётган нормаларни реклама тўғрисидаги қонунчиликка мослаштириш лозимлигини таъкидладилар. Хусусан, лойиҳанинг тегишли моддасига ташқи реклама ва ахборот конструкцилари деб қўшиш зарурлиги айтилди.

Қонун лойиҳасида йўл ҳаракатини ташкил этиш билан боғлиқ бўлмаган ахборот объектлари йўл чизиқларидан ташқарида, йўл ҳаракатига салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда йўл эгаси билан келишилган ҳолда ўрнатилади, деган норма ўз аксини топган. Аммо реклама тўғрисидаги қонунчиликка кўра, бундай рекламалар ҳокимликлар билан келишилиши белгиланган. Ушбу бир-бирига зид бўлган нормаларни мослаштириш лозимлиги таъкидланди.  

Шунингдек, йўл бўйидаги, чорраҳалардаги рекламаларни йўлдан узоқлаштириш, 50 метр орқага суриш лозимлиги айтилди. Чунки энг кўп ҳолларда чорраҳаларда, одамлар кўп ўтадиган йўлларда турли ҳалокатлар юз бериши статистикадан ҳам маълум. Асосий мақсад йўл ҳаракатини яхшилаш ва йўловчи ҳамда ҳайдовчиларнинг хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Шу боис кўзни қамаштирадиган, эътиборни жалб қиладиган реклама баннерларини, электрон таблоларни йўл ҳаракатига халал бермайдиган тарзда жойлаштириш зарурлиги қайд этилди.  

 

М.Комилова, ЎзА