French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл бўйи сервиси Поп, Чуст, Тўрақўрғон туманлари учун драйвер бўлиши айтилди
12:49 / 2024-03-26

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда қайд этилганидек, Ангрен шаҳридан Тўрақўрғон туманигача 100 километрлик йўлда автомобиллар оқими кунига 10 мингдан ошади. Бу йўлни икки томони йил давомида жозибали.

Лекин бу ерда одамларни 2-3 соат ушлаб қоладиган лойиҳалар камлиги қайд этилди. Йўл бўйи сервиси Поп, Чуст, Тўрақўрғон туманлари учун драйвер бўлиши, тадбиркорлар 2,5 триллион сўм инвестиция киритиб, 10 минг аҳолини доимий банд қилишга тайёрлиги кўрсатиб ўтилди.  

Шу муносабат билан мутасаддиларга вилоят ҳокимлиги ҳузурида алоҳида дирекция ташкил қилиб, мастер-режа ишлаб чиқиш ва йўл бўйидаги ерларни аукционга чиқариш топширилди.  

ЎзА