Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл билганга бир танга, тил билганга минг танга (+видео)
16:43 / 2025-02-18

Хорижий тилларни ўрганиш инсонга кўплаб имкониятларни тақдим қилади. Саёҳатлар, даромадли иш, янги танишувлар шулар жумласидандир. Аммо, бошланишига ўрганиш осонроқ бўлган тил билан қизиққан маъқулроқ, сабаби дунёда ўрганиш қийин бўлган тиллар жуда кўп. Келинг бугун сизлар билан ўрганиш қийин бўлган тиллар билан танишамиз.

5-ўрин — иврит тили. Иврит — дунёдаги энг қадимий тил саналади. Унинг ёзилиши ҳам, грамматикаси ҳам тилни ўрганиш вақтида катта қийинчиликларга сабаб бўлади. Ҳарфларнинг барчаси бир-бирига икки томчи сувдек ўхшайди, бундан ташқари иврит тилидаги матнни ўнгдан чапга қараб ўқиш керак. 

4-ўрин — исланд тили. Бу ҳам дунёдаги энг қадимги тилларидан бири ҳисобланади. Расман мазкур тилда сўзлашувчилар фақат Исландияда яшашади. Тилнинг асос грамматикаси 10 асрдан бери деярли ўзгармаган. Лексикаси ҳаддан ташқари қийин. Ушбу тилни мустақил равишда ўрганиш имконсиз. 

3 ўрин — рус тили. Рус тили ҳам ўрганиш учун қийин саналади. Бу айниқса, тилни ўзлаштириш истагидаги хорижликларга тегишлидир. Товушлар ва ҳарфларнинг кўплиги, урғу тушунчаси, синонимлар ҳам ўқувчиларни жуда кўп адаштиради. 

2-ўрин — араб тили. Дунёдаги энг мураккаб тиллардан бири — араб тили ҳисобланади. Араб тилининг ёзуви ҳаддан ташқари қийин. Аслида араб алифбосидаги ҳарфлар сони 28 та, аммо улар сўз бошида, ўртаси ва охирида келишига қараб турлича ёзилади. 

1-ўрин — хитой тили. Хитой тили дунёдаги энг мураккаб тил сифатида Гиннес Рекордлари китобига киритилган. Хитой луғатларида 85 000 тадан ортиқ иэроглифлар мавжуд, аммо сўзлашувда уларнинг 7000 таси ишлатилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4vI_5AxF7QY" title="Yoʻl bilganga bir tanga , til bilganga ming tanga." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мадинабону Насриева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА