Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёдгорлик мажмуасига саёҳат
10:52 / 2025-05-22

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари Тошкент шаҳрида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларига бағишланган тарихий обидалар билан яқиндан танишди.

Сафар давомида қорақалпоғистонлик божхоначилар “Шон-шараф” давлат музейи, “Матонат мадҳияси”, “Мангу жасорат”, "Кўз ёши" монументларини ўз ичига олган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг тарихий материалларини  кўздан кечиришар экан, уруш йилларида кўрсатилган жасорат, фидокорлик ва фронт ортидаги оғир меҳнатни яна бир бора кўз олдига келтиришди. Ноёб тарзда барпо этилган бетакрор мажмуада хизмат вазифаларини бажариш чоғида вафот этган божхона ходимларини хотирлаш бурчагининг ташкил этилганлиги улар қалбида фахр туйғуларини яна бир бор жўш урдирди.

Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, “Қаҳрамон халқимизга муносиб бўлиб, ҳам меъморий жиҳатдан, ҳам тарихий-маънавий жиҳатдан ғоят ноёб ва маҳобатли обида бўлиб қад ростлаган” мазкур бетакрор мажмуа навқирон авлодларимизни бугунги тинч ва осуда ҳаётни ардоқлаш ҳамда мустақилликнинг қадрига етиш, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, Ватан ҳимоясига тайёр туриш руҳида тарбиялашда катта аҳамият касб этади.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири