Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 
13:45 / 2024-12-18

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Кобальт” автомашинаси тўхтатилиб, унга уланган юк тиркамаси кўздан кечирилди. Натижада тиркамага 7 турдаги 562 минг донадан зиёд пиротехника воситалари ортилгани фош бўлди. 

Вақтинча сақловга олинган мазкур салют ва петардаларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 400 миллион сўмдан ошмоқда. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда. 

Ш.Маматуропова, ЎзА