Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йирик миқдордаги контрабанда товарлари аниқланди
19:34 / 2025-12-16

Олинган тезкор маълумотлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ва чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир натижасида “Волгаград-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поездининг 7-сонли вагонининг тепа (вентиляция) қисмига тиш даволашда фойдаланиладиган имплант ва асбоб ускуналари, шунингдек, 12-сонли вагонининг шахта қисмларида хуфиёна таризда яширилган тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Экспертиза ҳулосасига кўра, жами 3 минг 606 дона ҳар ҳил турдаги тиш даволашда фойдаланиладиган имплант ва тиббиёт буюмлари қиймати 1 миллиард 839 миллион 592,3 минг сўмга тенглиги тасдиқланди. Ушбу буюмларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги сабабли тиббиёт амалиётида қўлланилганида инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдириши  мумкинлиги маълум қилинган ҳамда сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш таъқиқланганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири