Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари фош этилди
15:41 / 2025-12-13

Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ва “Бекобод авто” чегара божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришга бўлган навбатдаги уринишни фош қилди.

Мазкур пост орқали қўшни давлатдан кириб келган 57 ёшли фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” автотранспорт воситаси божхона кўриги давомида текширилганда, “Рей” лақабли хизмат ити автомашина салонидаги олд йўловчи ўриндиғи орқа чўнтагида гиёҳвандлик воситаси яширилганини сездирди.

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни 2 грамм бўлган “героин” моддаси аниқланди.

Кейинчалик, автотранспорт воситаси тўлиқ божхона кўриги орқали текширилганда, рентген тасвирлари ёқилғи бакда шубҳали жиcмлар борлигини кўрсатди. Ёқилғи баки очилганда эса унинг ичига 30 дона полиэтилен ўрамлар яширилгани аниқланди. Ушбу ўрамлардаги модданинг соф оғирлиги 30 кг. 10 грамм бўлиб, у “опий” гиёҳвандлик воситаси экани маълум бўлди.

Тезкор тадбирлар давомида Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ҳамда Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармалари ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда мазкур гиёҳвандлик воситалари эгаси – 48 ёшли фуқаро “Жартепа” чегара божхона постидан кириб, Қашқадарё вилояти орқали ҳаракатланаётган вақтида йўл патрул масканларидан бирида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Ш.Маматуропова, ЎзА