Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йирик миқдордаги валюталар манзилига етмади
09:56 / 2020-01-06

Фарғона туманининг чегарадош ҳудудида яшовчи Абдулҳай ва Абдурашид Муқаддасов ҳамда Алижон Деҳқонбоевлар йирик миқдордаги валюта қимматликларини қўшни давлатга айланма йўллар орқали ўтказиш режасини тузишди. Албатта мазкур “холисона” хизмат эвазига қирғизистонлик шахс 500 доллар ваъда қилганди.

Фарғона туманининг чегарадош ҳудудида яшовчи Абдулҳай ва Абдурашид Муқаддасов ҳамда Алижон Деҳқонбоевлар йирик миқдордаги валюта қимматликларини қўшни давлатга айланма йўллар орқали ўтказиш режасини тузишди. Албатта мазкур “холисона” хизмат эвазига қирғизистонлик шахс 500 доллар ваъда қилганди.

Тергов ва суд жараёнида аниқланишича, Р. Асрақулов (жиноят ишининг унга оид қисми алоҳида иш юритувига ажратилган) ноқонуний равишда фуқаролар ва бошқа манбалар орқали 1 763 662 АҚШ долларини сотиб олган. Сўнг ушбу хорижий валютани 2018 йил 19 декабрь куни Ўлмасжон Қодировга берган. Шу билан бирга, қирғизистонлик “ҳамкори“га маблағ тайёр бўлгани ҳақида хабар берган.

"Водилдан икки йигит бу юкни олиб кетишга келади, бериб юборасан", деб қаттиқ тайинлайди у.
Шундан сўнг Ў. Қодиров 47 та ўрамдаги хорижий валютани иккита сумкага жойлаштириб қўяди. 

Эртаси куни эса Абдулҳай Муқаддасов ва Алижон Деҳқонбоев унинг уйига келишади. Ў. Қодиров хорижий валютани уларга бериб юборади. 

А. Муқаддасов ва А. Деҳқонбоев “омонат“ни олиб, Фарғона шаҳрига қайтишар экан, жияни Абдурашид Муқаддасовга қўнғироқ қилиб, вилоят ИИБ ЙҲХБ биноси ёнида кутиб туришни тайинлайди. Келишилган жойда эса Абдулҳай Муқаддасов Қўқондан келтирилган пулнинг 24 та ўрамини жияни Абдурашид Муқаддасовнинг “Нексия“ русумли автомашинасининг торпеда қисмига жойлаштиради, 23 та ўрамдаги хориж валютасини эса, Алижон Деҳқонбоевнинг “Матиз“ автомашинасида қолдиради. 


Шундан сўнг Абдулҳай Муқаддасов жияни Абдурашид билан бирга 24 ўрамдаги хориж валютасини Қирғизистон Республикасига олиб ўтиш мақсадида “Фарғона-Юқори Водил“ авто йўналишининг “Навкент“ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳаракатланиб бораётган вақтида ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ушланди ва жиноий режасини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда якунига етказа олмади. 

Алижон Деҳқонбоев эса, 23 та ўрамдаги хориж валютасини оғилхонасига яшириб чиқаётган дамда қўлга тушди. А. Муқаддасов бу хусусда кўрсатма берган эди. Натижада оғилхонада яширилган долларлар ҳам ашёвий далил тариқасида олинди. 

Буни қарангки, орадан 15 кун ўтиб, 2019 йил 4 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари Фарғона туманида яшовчи Абдураҳмон Ёрматов, Нурали Жўраев ва бувайдалик Ҳомиджон Мирзаевларнинг ҳам ана шундай жиноий қилмишларини фош этишди.

Жиноий режага биноан, жиноят ишининг тегишли қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, қидирув эълон қилинган шахс Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларида фуқаролардан 1 миллион 769 минг 650 АҚШ доллари сотиб олган. Кейин 35 та ўрамдаги бу хорижий валютани “Фарғона -Тошкент“ авто йўналишида қатнайдиган Ҳомиджон Мирзаевга берган.

Ўз навбатида Н. Жўраев ҳам долларларни Абдураҳмон Ёрматовнинг Фарғона тумани Мустақиллик нашидаси кўчасидаги уйига олиб боради. Бироқ А. Ёрматов жиноий режасини охирига етказишга улгурмади. 

Аниқроқ айтганда, у валютани ўзининг “Кобалт“ русумли автомашинасининг иситиш тизими ичига жойлаштириб, Қирғизистон Республикасига олиб ўтиш мақсадида уйидан чиққан пайтда қўлга олинди. 

Абдураҳмон Ёрматовнинг кўрсатмасига кўра, шу куни Нурали Жўраев ҳам “Кобалт“ автомашинасини бошқариб кетаётган вақтида ушланди. Албатта, ҳар иккала ҳолат бўйича ҳам айбдорларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўрилиб, судланувчиларга қонуний жазо тайинланди. Ашёвий далил тариқасида олинган 3 миллион 533 минг 312 АҚШ доллари давлат эгалигига ўтказилди.