French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда
08:48 / 2024-09-13

Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Азизбек Дўстёров бошчилигидаги ишчи гуруҳи Навоий эркин иқтисодий зонасида ташкил этилаётган лойиҳа доирасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

2023 йил 5 октябрда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги Минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасидаги Навоий вилоятида “Мастер Навоий” махсус саноат паркини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган эди.  

Ҳозирда ушбу битим доирасида қиймати 178,9 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган “Мастер Навоий” махсус саноат парки лойиҳасининг қурилиш ишлари бошлаб юборилган.  

Лойиҳа 64,4 гектар ерга қурилаётган бўлиб, асосан мaшинa техникaси вa метaллни қaйтa ишлaб чиқиш, қурилиш мaтериaллaри, электротехника ҳамда кимё саноати тармоқларини ўз ичига олади.  

Мазкур лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 210 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва йиллик экспорт ҳажми 100 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Натижада 1600 та янги иш ўрни яратилади.  

Учрашувда корхона масъулларига қурилиш ва монтаж ишларини ўз муддатида якунлаш, хориждан импорт асосида олиб келинаётган ҳамда тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказиб берилаётган ускуна ва жиҳозларни қисқа муддатларда ўрнатиш юзасидан тавсиялар берилди.  

Якунда фаолиятда учраши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.   

А.Бўриев, ЎзА мухбири