Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йилнинг фаол аёллари
21:17 / 2023-11-17

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказиб келинаётган “Йил аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ташкил этилган танловда туман, шаҳар босқичида ғолиб бўлган 24 нафар хотин-қиз қатнашди.

– Бу йилги танлов кўлами янада кенгайиб, иштирокчи аёллар сони ортди, – дейди Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси раҳбари Зебинисо Раҳмонова. – Буни тадбирнинг туман ва шаҳар босқичида турли соҳаларда меҳнат қилаётган 450 нафар фаол аёл қатнашганидан ҳам билиш мумкин. Улар орасида уй бекалари ҳам, тадбиркор ва ҳунармандлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ва ҳарбий аёллар ҳам бор. 

Уч шарт бўйича ўз билим ва тажрибаларини намойиш этган аёллар орасидан бир неча номинациялар бўйича 11 нафар ғолиб аниқланиб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари