French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Йилнинг энг яхши ёрдамчи-агенти – 2025”
10:39 / 2025-11-18

Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармасида “Йилнинг энг яхши ёрдамчи-агенти – 2025” танловининг 3-босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 12 августдаги фармойишига асосан маҳаллаларда банк хизматларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш, аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишда ёрдамчи-агентлар фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш юзасидан жорий йилнинг август-декабрь ойларида “Йилнинг энг яхши ёрдамчи-агенти – 2025” танловини амалга ошириш белгиланган эди.

Танловнинг 1-босқичида вилоят бўйича 233 нафар маҳалла ёрдамчи-агентлари иштирок этиб, уларнинг 33 нафари ўзларининг олиб борган тарғибот ишлари натижаларини ҳудудий ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан белгиланган техник шартлар асосида баҳоланиши натижасида танловнинг 2-босқичига ўтишга муваффақ бўлган эди.

Танловнинг 2-босқичида эса ёрдамчи-агентлар томонидан бизнесга йўналтирилган банк маҳсулотлари, фирибгарлардан огоҳликка чақириш ва омонатлар бўйича тарғибот олиб бориш каби 3 та шарт бўйича ноанъанавий фото ва видео лавҳалари тайёрланиб, ўз тарғиботларини ижтимоий тармоқларда ёритишди. Натижада улар орасидан 11 нафар ёрдамчи-агентлар 3-босқичда иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. 

Танловнинг 3-босқичида ҳам иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш этди ва ҳар бир жараён ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланиб борилди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринга “Туронбанк” АТБ Навоий банк хизматлари марказининг Навбаҳор туманидаги Оқ олтин маҳалласи ёрдамчи-агенти Шаҳло Сайитова, 2-ўринга “Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармасининг Нурота тумани Мустақиллик маҳалласи ёрдамчи-агенти Дилором Исломова, 3-ўринга эса АТ “Алоқабанк” Навоий ҳудудий комплекс хизматлар кўрсатиш марказининг Навоий шаҳар Матонат маҳалласи ёрдамчи-агенти Муҳайё Тошимова лойиқ деб топилди ҳамда танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, фаол иштирокчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири