Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” танловининг республика босқичи ғолиблари ҳам олий таълим олиш учун имтиёзга эга бўлади
11:45 / 2019-08-18

Мамлакатимизда илк бор мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик танлови ўтказилмоқда. 


Мамлакатимизда илк бор мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик танлови ўтказилмоқда
19-21 август кунлари танловнинг республика босқичи бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати.

Танлов мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантиришга, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштиришга, инновацион таълим технологияларни таълим-тарбия жараёнига жорий этишга қаратилган.

Танловда “Энг яхши методист-тарбиячи”,“Энг яхши ижодкор (креатив) тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади.

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танлови 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикасидаги мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида туман (шаҳар) ва вилоят босқичларида ўтказилиб, республика босқичига ҳар бир ҳудуддан номинациялар бўйича вилоят босқичида 1 ўринни эгаллаган 3 нафардан номзод иштирок этиш учун тавсия этилган. Республика босқичига ҳар бир номинация бўйича 14 нафардан жами 42 нафар номзодлар қатнашади.

Танловнинг ҳар бир номинация бўйича республика босқичи ғолиблари махсус дипломлар ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

Республика босқичининг барча иштирокчилари Мактабгача таълим вазирлигининг мақтов ёрлиғи ва совғалари билан тақдирланадилар.

Ҳар бир номинация бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган танловнинг республика босқичи ғолиблари олий таълим муассасаларининг “Мактабгача таълим”йўналишига 2020-2021 ўқув йилида ўқишга киришда имтиёзга эга бўладилар.