Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йилнинг “Энг яхши футболчиси” Элдор Шомуродов, “Энг яхши мураббийи” эса Вадим Абрамов
09:10 / 2019-12-25

Пойтахтмиздаги “Зарафшон” концерт залида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигасининг йиллик ҳисобот конгресси ҳамда ўзбек футболининг йил лауреатларини тақдирлаш маросими ўтказилди.


Пойтахтмиздаги “Зарафшон” концерт залида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигасининг йиллик ҳисобот конгресси ҳамда ўзбек футболининг йил лауреатларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари ва ходимлари, ОФК вакиллари, футбол фахрийлари ва фидойилари, ҳудудий футбол ассоциациялари раҳбарлари, номинациялар бўйича номзод футболчи ва мураббийлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва фахрий меҳмонлар иштирок этган тадбир ЎФА Бош котиби Аваз Мақсумовнинг 2019 йилда қўлга киритилган ютуқлар, футболимиз ривожига ҳисса қўшувчи воқеа-ҳодисалар, ички ва халқаро даражадаги тадбирлар борасидаги ҳисоботи билан бошланди.

Futbol-eng-yaxshilar (14).jpg 

Аслида ЎФА ва ПФЛ томонидан расман ўн битта номинация тайёрланган эди, бироқ футболимиз ривожи учун улуш қўшаётган футбол кишиларнинг меҳнати ва эътиборини ҳам муносиб тақдирлаш мақсадида яна қатор номинациялар баён қилиниб, махсус совғалар тақдим этилди.

Futbol-eng-yaxshilar (8).jpg

Жумладан, умри давомида бор билим ва тажрибасини, меҳр ва шижоатини юрт футболи ривожи ва шаклланишига бахшида қилган, кексайган чоғда ҳам қўлни қовуштириб ўтирмай футбол фахрийларининг “бошини қовуштиришга” хизмат қилаётган “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий“, “Шуҳрат“ медали, ЎФФ кўкрак нишони соҳиби Наримон Жалолов “Ўзбек футболи нуронийси“, Миллий терма жамоамизнинг сардори сифатида жамоадошларини ягона мақсад йўлида ўз ортидан эргаштира олаётган Одил Аҳмедов “Фидойилик рамзи“ номинацияларида тақдирланди. Шунингдек, Суперлига мусобақасини юқори савияда ўтишини таъминлашда “Титул ҳомий” сифатида ёндашган “Coca-Cola” компанияси, “Самарали ҳамкорлик учун” – “Ўзбекинвест”, “Трастбанк”, “Еvroasia insuranse” ва “Спорт” телеканали вакилларига ҳам махсус совғалар тақдим этилди.

Futbol-eng-yaxshilar (10).jpg 

Тақдирлаш маросимида расман тақдирланган ватандошларимизни тилга оламиз:

“Мухлислар ташрифи“ — “Навбаҳор“ жамоаси ишқибозлари;

“Энг яхши футбол журналисти“ — Қаҳрамон Асланов;

“Энг яхши ҳудудий ассоциация“ – Андижон вилоят футбол ассоциацияси;

“Энг яхши ёшлар мураббийи“ — “Насаф“ жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев;

“Энг яхши ёш футболчи“ — Жасур Жалолиддинов (“Бунёдкор“);

“Энг чиройли гол“ — Музаффар Музаффаров (“Металлург“);

“Энг яхши ҳакам“ — Валентин Коваленко;

“Fair Play” — “Насаф“жамоаси;

“Энг яхши футзалчи“ — Акбар Усмонов (АГМК);

“Жасорат“ — Ўзбекистон ногирон-ампутантлар жамоаси;

“Энг яхши аёл футболчиси“ — Умида Зоирова (“Бунёдкор”);

“Йил рамзий терма жамоаси”:

Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов (“Насаф“)

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев (“Пахтакор“), Игорь Голбан (“Навбаҳор“), Сардор Қулматов (“Сўғдиёна“), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор“).

Ярим ҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор“), Санжар Қодирқулов (“Бунёдкор“), Жамшид Искандаров (“Локомотив“), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор“).

Ҳужумчилар: Драган Черан (“Пахтакор“), Ҳумоюн Муртазоев (“Насаф“).

“Суперлиганинг энг яхши футболчиси“ — Драган Черан (“Пахтакор”);

“Суперлига тўпурари“ — Драган Черан (“Пахтакор”, 23 та);

“Суперлиганинг энг яхши мураббийи“ — Шота Арвеладзе (“Пахтакор”);

“Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи — Вадим Абрамов (“Бунёдкор“ ва Ўзбекистон терма жамоаси);

“Йилнинг энг яхши футболчиси“ Элдор Шомуродов (“Ростов“). 

Futbol-eng-yaxshilar (2).jpg  

Futbol-eng-yaxshilar (7).jpg 

Спорт ва санъат ҳамиша ҳамоҳанг бўлгани каби, бу маросим ҳам санъаткорларсиз ўтмади. Эл суйган хонандалар Севара Назархон ва Женисбек Пиязов нафақат ўз санъати билан меҳмонларнинг кўнглини шод этди, балки номинация эгаларига махсус совғаларни тақдим этди, дил сўзларини изҳор қилди.