“Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” аниқланди
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида ҳар йили мамлакат миқёсида ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловининг вилоят босқичи якунланди.
Танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 63 нафар етакчи ўз қобилиятларини намойиш қилишди.


Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, энг юқори натижани кўрсатган 10 нафар маҳалла етакчиси республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.


Танлов ғолиблари Сирдарё вилояти ёшлар ишлари бошқармаси томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири