«Йилнинг энг фаол спорт журналисти» ижодий танлови ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида «Йилнинг энг фаол спорт журналисти» ижодий танлови ғолиблари тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида «Йилнинг энг фаол спорт журналисти» ижодий танлови ғолиблари тақдирланди.
– Журналистлар, таъбир жоиз бўлса, фаолиятимиз кўзгусидир, – деди жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов.
Соҳада бизнинг назаримиздан четда қолаётган ёки эътиборсизлик қилаётган масалаларни кўтариб чиқасиз. Бу, албатта, спортимиз ривожига хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, бугунги муваффақиятларимиз замирида журналистларнинг ҳиссаси беқиёс.
«Йилнинг энг фаол спорт журналисти» танловига қизиқиш бу йил ҳар қачонгидан юқори бўлди.
Биринчи ўрин “Sport” телеканали бош муҳаррири ўринбосари Акбарали Аллаевга, 2-ўрин “olamsport.com” интернет сайти бош муҳаррири Камолиддин Алимовга, 3-ўрин спорт журналисти Тўлқин Рўзиевга берилди.
Шунингдек, тадбирда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни, спорт мусобақаларини фаол ёритиб келаётган ОАВ вакиллари ҳам рағбатлантирилиб, «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони ҳамда вазирликнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.