Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йилига 100 миллион сўм даромад кўраётган тандирсоз: у бировдан қарз ҳам, кредит ҳам олмаган...
10:41 / 2022-01-25

Карманада бир маҳалла бор. Унинг номи "Талқоқ" деб аталса-да, бу ерни кўпчилик кулоллар маҳалласи, дейди.

Сабаби, маҳаллада жойлашган иккита катта кўчанинг ҳар бир хонадонида кулолчи усталар яшайди. ЎзЛиДеП Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти вакиллари ота-боболарининг ортидан тандирсозлик ҳунарини давом эттириб келаётган Бахтиёр Ҳамроев фаолиятини ўрганди.

Муқим кулолнинг ўғли Ҳамро кулол, Ҳамро кулолнинг ўғли Толиб кулол қўлидан қадимий ҳунарни мерос қилиб олиб, бугунги кунда йилига минглаб тандир ясаётган Бахтиёр кулолнинг тандирлари 250 минг сўмдан бошланиб, 2 ярим миллион сўмгача сотилмоқда.
– Мен кулоллар сулоласининг тўртинчи авлодиман. Эсимни таниганимдан бери шу ҳунар   билан шуғулланаман.  Тандирсозлигим учун тоғлардаги  ширали гил тупроқдан ҳар ойда 7-8 тонна олиб келаман. Бир дона катта тандирни ясаш учун  200 килограмм гил-тупроққа ишлов бераман. Бутун Ўзбекистон бўйлаб сотамиз, – дейди ҳунарининг ортидан йилига энг камида 100 миллион сўм даромад кўраётган бўлса-да, камтарлик  ва самимийлик билан карманалик тандирсоз Б.Ҳамроев.

Кулолчилик  ортидан келаётган даромад  Ҳамроевлар оиласининг ягона топими эмас. Бу оила ўз ҳовлисида 80 бош  зотдор қорамол боқиш билан ҳам шуғулланади. Қорамолларга қараш учун икки кишини ёллаб, доимий иш билан ҳам таъминлаган.Ойига 50-60 миллион сўмлик емишни кўрдим демайдиган мол-ҳоллар учун   айланма харажат жуда катта бўлишига қарамай, уста бировдан бир сўм қарз ё давлатдан кредит олмаган эмас. Танднирсозлар, бешиксозлар, сандиқчилар – шунчаки бир ҳунар эгаларигина эмас, ўз касбининг тадбиркорлиги билан шуғулланиб келган асл тадбиркорлардир.


М.Пирнафасова,
ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши 

жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими мудири