Йилига 1 минг 400 тонна бодринг етиштириш қувватига эга иссиқхона
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Агро экспорт барака” масъулияти чекланган жамиятида умумий майдони 7 гектарли иссиқхона ташкил этилган.
Мазкур иншоотнинг лойиҳа қиймати 33,5 миллиард сўм бўлиб, 2017 йилда ишга туширилган. Амалиётга жорий этилган Туркия ва Голландия технологияси йилига 1 минг 400 тонна бодринг етиштириш қувватига эга.
[gallery-9761]
Айни пайтда иссиқхонада бодрингнинг узоқ йўлга чидамли “Гибрид пёрн” нави етиштирилмоқда. 130 нафар киши иш билан банд.
Маҳсулот асосан, Россия бозорига экспорт қилинмоқда.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА