French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил якунларига кўра, спортчи ва мураббийлар пул мукофотлари билан тақдирланди
19:33 / 2022-12-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Миллий Олимпия қўмитасида 2022 йил дунё биринчиликларида шоҳсупага кўтарилган спортчи ва тренерларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Адҳам Икромов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов ва Азизжон Камилов, Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари, спортчи ва мураббийлар, фахрийлар иштирок этди.

[gallery-10140]

Тадбир аввалида ўзбек спортининг 2022 йилги ғалабаларига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг Адҳам Икромов сўз олиб, юртимиз спортининг аҳил оиласини кириб келаётган Янги йил билан қутлади. Шунингдек, вазир ортда қолган йил сарҳисоби ҳақида тўхталиб, давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан йил спортимиз учун омадли ва муваффақиятли ўтгани, келгуси йил ҳам мана шундай ғалабалар бардавом бўлиши тилади.

Шундан сўнг тақдирлаш маросимига навбат берилди. Унга кўра, жаҳон чемпионатларида олтин медални қўлга киритган спортчиларимиз 12 000, кумуш медаль соҳиблари 6 000 ва бронза медали эгалари 3 000, мураббийлар ҳам мос равишда 6 000, 3 000 ва 1500 АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланди.

Ўз навбатида, спортчи ва мураббийларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканлигини билдириб, келгусида ҳам билдирилган ишончни оқлашга ваъда беришди. Шунингдек, тақдирлаш маросими доирасида “Миллий спорт мукофоти-2022”нинг “Халқаро тадбирларнинг энг яхши ташкилотчиси” номинацияси ғолиби Осиё Олимпия кенгашига аталган соврин тантанали равишда ташкилотнинг мамлакатимиздаги вакили, ООК вице-президенти Отабек Умаровга топширилди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирни фахрийларимизнинг оқ фотиҳаси якунлаб берди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА