Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил якунлари сарҳисоб қилинди
11:34 / 2025-12-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан 2025 йил якунларига бағишлаб журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. 

Дастлаб “Жарқўрғон тумангаз” газ таъминоти бўлимида мутахассислар иштирокчиларга газдан хавфсиз фойдаланиш масалалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берди. Газдан нотўғри фойдаланиш оқибатида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар, газ баллонларида сифатсиз резина улагичлардан фойдаланишнинг хавфи, ис гази билан боғлиқ хавф-хатарлар ҳамда уларнинг олдини олиш чоралари ҳақида атрофлича маълумот тақдим этилди.

[gallery-26950]

Шунингдек, фавқулодда ҳолатлар юзага келганда газ ходимларининг хизмат вазифалари, тезкор ҳаракатланиш тартиби ва хавфсизлик техникаси бўйича амалий тушунтириш ўтказилди.

Пресс-тур давомида журналистлар Термиз шаҳрида ҳам бўлиб, газ таъминоти тизими фаолияти билан яқиндан танишди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА