English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади, Президент
17:21 / 2022-07-18

Президент раислигида экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштириш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш, шу билан бирга ғалла етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари деҳқончилик қилаётган аҳоли таклифлари асосида улар кўтарган муаммолар ечимларини айтиб ўтди. Жумладан:

– йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади (жами 100 минг гектар бўлади);

– келгуси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони ҳам аҳолига тарқатилади (жами 200 минг гектар бўлади).

–Бу – жуда катта ислоҳот. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилмоқда.  Энг асосийси – агар туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси бу масалага ҳисоб-китоб билан ёндашса, озиқ-овқат, ишсизлар масаласини бемалол ҳал қила олади, – деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддилар, вилоят ва туман ҳокимларига бир ой муддатда:

– камида 1 мингта маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиш;

– 3 минг гектарда парник усулида эртаки маҳсулотлар етиштириш дастурини бошлаш топширилди.

Бунга жорий йилда 50 миллион доллар, келгуси йилда яна 100 миллион доллар йўналтирилади. Шунингдек, “дафтарлар”даги аҳолига ер берилганда барча имтиёз ва тўловлар 1 йилгача сақланиб қолади.

Бундан ташқари, танловда 1 нафар талабгор иштирок этганда ҳам танлов ўтказилган ҳисобланади. Маҳаллаларга ҳосилдор уруғ, кўчат етказиш ва маҳсулотини сотиб олиш учун 150 миллиард сўм йўналтирилади.

ЎзА