Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил якунига қадар парранда гўшти етиштириш 450 минг тоннага етказилади
14:39 / 2021-06-08

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда

Йиғилишда аҳолини чорва, парранда ва балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Бозордаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш, бу – тадбиркорларни мажбурлаш, уларга маҳсулотини паст нархларда соттириш, дегани эмас.Биринчи галда, тадбиркорларга бозорда таклифни кўпайтириш учун шароит яратиб бериш керак.Шунингдек, чорвачиликнинг қисқа муддатларда юқори натижа берадиган йўналишларига алоҳида эътибор қаратиш лозим, –деди Президент.

Йиғилишда йил якунига қадар парранда гўшти етиштиришни 450 минг тоннага етказиш бўйича топшириқ берилди(ўтган йили 247 минг тонна бўлган).

Бугунги кунда ушбу соҳада 1,1 мингта корхоналарнинг қуввати 50 фоизга ҳам ишлатилмаяпти. 

Ваҳоланки, бу борада имкониятлар етарли.Биргина мисол, “Жомбой наслли парранда” корхонасида озуқа-ем ишлаб чиқариш, инкубацион цех, парранда кушхонасини ташкил этиб, тухум таннархининг 25 фоиз арзон бўлишига эришган.Шунингдек, корхона кооперация усулида 40 та хонадоннинг ҳар бирига 5 мингтадан жўжа ва озуқа тарқатиб, ветеринария хизматини ҳамда маҳсулотни сотиб олишни йўлга қўйган.

 

ЎзА