English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил якунига қадар 115 минг тоннали 17 та кичик агрологистика маркази ишга туширилади
16:58 / 2022-04-27

Президент ҳузурида қишлоқ хўжалигида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларнинг бориши ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш бошланди.

Сўнгги беш йилда соҳага 2,5 миллиард доллар хорижий ресурслар жалб қилинди. Шундан, 1,7 миллиард доллар ўзлаштирилиб, 4 мингга яқин лойиҳа амалга оширилди.

Бунинг ҳисобига  2,5 минг гектар замонавий иссиқхоналар, 11 минг гектар интенсив боғлар, 6 та кўчатчилик хўжалиги ва 350 минг тоннали музлаткичли омборхоналар ташкил этилди.

Бугунги кунда, соҳада 810 миллион доллар ўзлаштириладиган маблағ мавжуд.

Давлатимиз раҳбари ушбу маблағлар ҳисобига қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди.

Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига йил якунига қадар 400 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Бугунги кунда 580 та янги лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, кредитлар қисқа муддатга берилиши боис уларни амалга ошириш кечикмоқда. Шу муносабат билан:

– вазирликка лойиҳаларни ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати берилади.

– Боғдорчилик агентлигига 1 майга қадар 20 миллион доллар, натижага қараб, йил якунига қадар яна 45 миллион доллар ажратилади;

– бунинг ҳисобига жорий йилда 6 та вилоятда 1,8 минг гектарда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, тадбиркорларга камида 7 йил муддатга лизингга берилади.

– 1 майдан боғ ва токзорлар барпо этиш учун кредитлар тадбиркорларга камида 10 йил муддатга ажратилади;

– йил якунига қадар хусусий сектор билан бирга жами 115 минг тоннали 17 та кичик агрологистика маркази ишга туширилади. Улар “тайёр ҳолда” 5 йиллик имтиёзли давр билан камида 10 йилга лизинг асосида сотилади.

ЎзА