Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил якунига қадар 11 та подстанциянинг қуввати 1 616 МВАга оширилади
15:14 / 2022-08-29

Электр энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётгани тизимда янги лойиҳалар билан бир қаторда модернизация ишларини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш талабини қўймоқда.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 2022 йилнинг ўтган 7 ойида модернизация ишлари натижасида юқори кучланишли 6 та подстанция қуввати қўшимча 591 МВА (мегавольт ампер)га оширилган.   

– Бу каби амалга оширилган ишлар самарасида Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги юқори кучланишли подстанцияларнинг қувват ўтказиш қобилияти яхшиланди. Йил якунига қадар яна 5 та подстанцияда (1025 МВА) қувват оширилади. Натижада республикамиздаги 7 та вилоят ҳамда Тошкент шаҳридаги жами 11 та подстанцияда 1 616 МВА қувват оширилишига эришилади, – деди вазирлик Матбуот хизматининг бош мутахассиси Обиджон Дилмуродов.   
  
 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА