ЎзА – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган «ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2020»нинг сўнгги саралаш босқичи давом этмоқда.
Унда 2020 йилда жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари томонидан “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти”, “2020 йилнинг энг етакчи банки”, “2020 йилнинг энг етакчи сиёсий партияси”, “Йилнинг энг яхши суғурта компанияси”, “Энг намунали туман”, “Йилнинг энг яхши суғурта компанияси”, “Энг намунали туман” каби йўналишлар бўйича 2020 йилнинг энг фаол тизимлари ва шахслари аниқланмоқда.
Бу йил жамоатчилик ушбу сўровномада фаол иштирок этди.
Айни пайтда ўтказилган жамоатчилик сўровномаси асосида журналист ва блогерлар ҳар бир йўналиш ва қўшимча номинациялар бўйича «Йилнинг энг фаоллари»ни сараламоқда.
Бу йил журналист ва блогерлар эътирофи бўйича 2020 йилнинг энг фаол, намунали ва етакчи тизим ва шахслари кимлар бўлиши мумкин?
Кузатишда давом этинг.
Тез орада жамоатчилик учун Ўзбекистонда “ЙИЛ ОДАМИ”га қўйилган номинантлар эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ушбу номинацияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева лойиқ кўрилган эди.
ЎзА