“Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бошланди (жонли эфир)
ОНЛАЙН. Пойтахтимизнинг “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ташкиллаштирилган “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бошланди.
Пойтахтимизнинг “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ташкиллаштирилган “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бошланди.

“Йил танлови-2019”ни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори Абдусаид Кўчимов очиб берди.
Маросимда вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва журналистлар иштирок этмоқда.
Танловда илк бор журналист ва блогерлар йил давомида фаол бўлган вазирлик ва жамоат ташкилотлари ҳамда агентликларни тақдирлайди.

Тақдирланувчи ташкилотларни аниқлашда ЎзА агентлиги ижтимоий тармоқлардан фойдаланди ва бу натижанинг холис бўлишига хизмат қилди.
Сўровномани 1 миллионга яқин интернет фойдаланувчилари кузатишди. Шундан 300 мингга яқини овоз беришда иштирок этди. Фақатгина телеграмдаги сўровнома билан чекланилмади.
Ижтимоий тармоқларда энг кўп овоз олган иштирокчилар кейинги босқичда журналист ва блогерлар томонидан баҳоланди.
50 нафар энг фаол журналист ва блоггерларга сўровнома жўнатилди. Шундан 41 нафари жўнатган сўровномамизга овоз берди.
Бир неча дақиқалардан сўнг, йилнинг энг фаол вазирлиги аниқланади.
Бизни кузатишда давом этинг.