Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил сарҳисоби ва келгуси устувор вазифалар
22:38 / 2021-12-18

Жиззах эркин иқтисодий зонасида ўтказилган халқ депутатлари Шароф Рашидов тумани Кенгашининг 31-сессиясида 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари сарҳисоб қилиниб, 2022 йил учун устивор вазифалар белгилаб олинди.

Сессияда туман ҳокими Маҳмуд Холбўтаев 2021 йил якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган истиқболли режалар тўғрисида фуқароларга мурожаат қилди.

Ўтган 2020 йилнинг 29 декабрь куни Президентимиз томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатга қилинган Мурожаатномада Ўзбекистонимиз янги ўн йилликка қадам қўйгани эътироф этилиб, мамлакатимизни келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берилган эди. Жорий йилда амалга оширган ишларнинг асосий тамойили бўлиб, Давлатимиз раҳбари томонидан таъкидланган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак!” шиори Шароф Рашидов тумани раҳбарлари учун дастуриламал бўлиб хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди. 

Туман фуқаролари учун қулай ва муносиб турмуш шароитини яратиш, аҳолининг етарли даромад топиши учун энг қулай бизнес ва инвестиция муҳитини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да иқтисодиёт соҳасида амалга оширилган дастурий ва мақсадли вазифаларга тўхталиб ўтадиган  бўлсак, туманда макроиқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш – иқтисодий ислоҳотлар жараёнида бош вазифалардан бири бўлганига гувоҳ бўламиз.  

Туманда 2021 йил январь-декабрь ойларида қуйидаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга эришилди. Жумладан, саноатда 451 миллиард 700 миллион сўмлик даромад қилиниб, бу борадаги кўрсатгич 111,4 фоизга уддаланди. Истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 187 миллиард 100 миллион сўм ёки 103,7 фоизга, капитал куйилмалар 980 миллиард сўм ёки 106 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1 триллион 903 миллиард 200 миллион сўм ёки 107,4 фоизга, жами хизматлар 870 миллиард 700 миллион сўм ёки  130,8 фоизга, чакана савдо 289 миллиард 900 миллион ёки 113,2 фоизга бажарилди. 

мурожаат 

Жорий йилда туманнинг иқтисодий салоҳиятини юзага чиқариш борасида асосий “Драйвер” тармоқларидан бири сифатида енгил саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш этиб белгиланди. Мисол учун “Жиззах индустриал тўқима” МЧЖ енгил саноат корхонасида маҳсулотари “ISO-9001” сифат стандартлари асосида ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда “Жиззах индустриал тўқима” МЧЖ ишлаб чиқарилаётган ип-калава ва нотўқима мато маҳсулотлари асосан экспортга йўналтирилаётир. 

Иккинчи “Драйвер” тармоқ – бу қурилиш  индустрияси соҳаси ҳисобланиб, тармоқда фаолият кўрсатаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 344 тани ташкил этади. 2021 йил якуни билан пудрат ишлари ҳажми 643 миллиард 300 миллион сўм бўлиши кутилмоқда. Туманда 2021 йилда бюджет даромадлари бўйича белгиланган йиллик 107 миллиард  300 миллион сўм бўлиб, январь-ноябрь ойлари якуни билан 157 миллиард 600 миллион сўмга 58 миллиард 400 миллион сўм ортиғи билан ижроси таъминланди. 

Жорий йил декабрь ойи прогноз режаси 8 миллиард 200 миллион сўм белгиланган бўлиб, бугунги кунга бюджетга 6 миллиард 100 миллион сўм тушум таъминланди. Декабрь ой якуни билан 10 миллиард 100 миллион сўмга, режага нисбатан 1 миллиард 900 миллион сўм кўп солиқ ундирилиши таъминланиши кўзда тутилмоқда. 

Туман маҳаллий бюджет даромадлари бўйича тасдиқланган йиллик 64 миллиард 300 миллион сўм ёки ўтган йилга нисбатан 33 миллиард сўм орттириб бажарилди. Шундан, 11 ойлик режа 58 миллиард 700 миллион сўм прогноз белгиланган бўлиб, январь-ноябрь ойлари якуни билан 68 миллиард 500 миллион сўмга ёки 116,7 фоизга, яъни 9 миллиард 800 миллион сўм ортиғи билан ижроси таъминланди.  
Ўтган йилга нисбатан даромадлар режаси 24 миллиард 600 миллион сўмга ортиғи билан бажарилишига эришилди.  

– Ҳудудий инвестиция дастури доирасида жорий йилда умумий қиймати 234 миллиард 700 миллион сўмлик 39 та инвестиция лойиҳасини ишга тушириш ва 467 та янги иш ўринлари яратишни олдимизга вазифа қилиб белгилаган эдик, – деди туман ҳокими Маҳмуд Холбўтаев. – Жумладан, саноатда 193 тда 193 та, қишлоқ хўжалигида 87 та, хизмат кўрсатишда 187 та янги иш ўринлари яратилди. Ўтган давр мобайнида туман бўйича 22 та корхона ва шунча лойиҳалар доирасида 23 миллион 300 минг АҚШ долларилик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. 

Туманда 20 та корхона ҳисобидан 8 турдаги маҳсулотлар экспорти амалга оширилмокда. Бугунги кунга келиб туманда ҳар куни ўртача 30-40 минг доллар миқдорида экспорт юклари чет давлатга экспорт қилинаётир. Жорий йилнинг бугунги кунга қадар туман ҳудудидан жами 6 миллион 300 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилмоқда. Шу жумладан, саноатда 4 миллион АҚШ долларни, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти эса 2 миллион 200 минг долларни ташкил этди. 

“Туманимизда қишлоқ хўжалик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти кўрсаткичлари бажарилмаслигининг асосий сабаби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг камлиги ва бугунги кунга қадар ушбу соҳани ривожлантириш ишлари яхши йулга қўйилмаганлиги туфайлидир. Бу камчилигимиздан тўғри хулоса чиқариб олишимиз, хатоликни бартараф этиш учун бор имкониятимизни ва салоҳиятимизни йўлга қўймоғимиз талаб этилади”, деди туман ҳокими. 

Туманда 2021 йилда “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида тижорат банклари томонидан жами 2 минг 771 нафар фуқарога 71 миллиард 300 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 1-транш асосида Шароф Рашидов туманида умумий қиймати 7 миллиард 500 миллион сўмлик хизмат кўрсатиш соҳасида 10 та лойиҳа амалга оширилиб, ушбу лойиҳаларда 156 та янги иш ўринлари яратилди. Жорий йилда туманда 523 та янги тадбиркорлик субъектлар ташкил қилинган бўлиб, бу 2020 йилга нисбатан 112 фоизга кўп. 

Шунингдек, Шароф Рашидов тумани ҳокимининг ҳисобот даврида, меҳнат муҳожирларни қайтариш борасидаги, марказлашган инвестиция ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида, кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши, иссиқлик манбаи, тоза ичимлик суви, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир билан таъминлаш бўйича, “Яшил майдон” борасида, ички йўлларни таъмирлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтарлари” бўйича, маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилган ободонлаштириш ва қурилиш ишлари юзасидан ҳам атрофлича маълумотлар берилди. 

2022 йилда мавжуд захира ва имкониятларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда, туман иқтисодиёт тармоқларининг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурини белгилаб олдик. Жумладан, сноатда 485 миллиард 100 миллион сўмлик ёки 109,7 фоиз, пудрат ишларида 723 миллиард 300 миллион сўмлик ёки 113,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 2 триллион 410 миллиард сўмлик ёки 103 фоиз, жами хизматларда 1 миллиард 362 миллион сўмлик ёки 128,4 фоиз ўсишга эришишни режалаштирганмиз. 

Туманда  келгуси йил “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Хайраобод”, “Каттақишлоқ” ва “Олмачи” маҳалла фуқаролар йиғинларида  умумий қиймати  37 миллиард  228 миллион сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширилади. Ушбу дастур доирасида 2 та мактаб, 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 2 та соғлиқни сақлаш муассасасида ҳамда 2 та маҳалла биносини қуриш ва 1 та маҳалла биносини жорий таъмирлаш ишларига туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан жами 6 миллиард  650 миллион сўм маблағ ажратилади. 

“Жиззах индустриал тўқима” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан 7 минг 800 гектар ер майдонида кластер усулида ҳар бир гектардан 34 центнердан ҳосил олиш орқали жами 26 минг 500 тонна пахта етиштириш, тумандаги 199 та фермер хўжалиги билан фьючерс шартномасини тузиш, 26 минг 500 тонна пахта хом-ашёси етиштириш учун жами 73 миллиард сўмга тенг банк кредити жалб қилиш, пахта-тўқимачилик кластери томонидан 2022 йилда пахта хом-ашёсини қайта ишлашдан олинадиган даромад 282 миллиард сўмни ташкил этиши режалаштирилди. 

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Сессия ўз ишини якунлагач, Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев ҳамда марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 

Ошкора, очиқ, шафоф ва жонли тарздла ўтган мулоқотда матбуот анжумани иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олди.  

[gallery-5144]

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА