Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил сарҳисоби галдаги вазифаларни белгилашда муҳим
15:19 / 2023-01-25

Жиззах вилояти Янгиобод тумани қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтган 2022 йилда ҳудудда олиб борилган ишлар сарҳисоб қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фаоллар йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

“Маҳаллабай” тизимида ўтказилаётган бу тадбирларда туман ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси туман бўлими, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, профилактика инспекторлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этмоқда.

Жумладан, “Совот” қишлоқ фуқаролар йиғинида ташкил этилган йиғилишда муаммоларни бартараф этиш йўллари, энергетика таъминотини яхшилаш, табиий ва суюлтирилган газ, электр, кўмир ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасидаги чора-тадбирлар, ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

Шунингдек, “Совот” ҚФЙга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси И.Ҳасановнинг ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширган ишлари ҳисоботи ҳам тингланди.  

Фуқароларнинг мурожаатлари асосида “йўл харитаси” тузилиб, мутасаддилар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди. Тадбиркорлик ва оилавий бизнесини бошлаш истагида бўлганлар, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчилар учун ер ажратиш масалаларида ҳам сўз юритилди.

 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА