Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Йил ўқитувчиси" танловининг иккинчи босқич синовлари бошланди
11:15 / 2026-02-10

Ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини рағбатлантириш ва илғор педагогларни аниқлаш мақсадида мамлакатимизда ҳар йили “Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилади. Бу танлов нафақат педагогларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлайди, балки таълим сифатини янада оширишга хизмат қилади.

Бугун  208 та туман ва шаҳарда “Йил ўқитувчиси” танловининг иккинчи босқич синовлари старт олди. Ушбу синовда дастлабки босқич натижаларига кўра сараланган 624 нафар педагог иштирок этади.

Синов жараёнида иштирокчиларнинг билим ва малакаси, педагогик фаолияти ва инновацион ёндашувлари баҳоланади. Танловнинг иккинчи босқичидан ўтган ғолиблар мамлакатимиздаги илғор педагоглар қаторига кириши ва молиявий рағбатлантиришга эришиши мумкин.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги тегишли қарорига асосан, ҳар бир туман ва шаҳар бўйича биринчи ўринни эгаллаган ғолиб педагоглар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 баробари, яъни ҳозирги кунда 576 млн. 800 минг сўмга тенг пул мукофоти билан тақдирланади.  

Бу маблағ педагогларнинг касбий фаолиятини рағбатлантириш ва уларнинг ижодий ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга.

Шу тариқа, “Йил ўқитувчиси” танловининг иккинчи босқичи нафақат педагоглар учун синов, балки мамлакатимизда таълим сифатини янада оширишга қаратилган муҳим тадбир ҳисобланади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА