ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог-ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” танловининг иккинчи босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Жорий йилнинг 10–18 февраль кунлари вилоятнинг 5 та ҳудудида ўтказилиши белгиланган танловда 45 нафар педагог иштирок этмоқда. Иштирокчилар учун барча зарур шароит яратилган бўлиб, танлов жараёнининг шаффофлиги ва адолатли баҳолаш тизимини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
[gallery-27687]
Термиз шаҳридаги 3-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг математика фани ўқитувчиси Қобилжон Бобоқуловнинг айтишича, иккинчи босқичда иштирокчилар тасодифий танланган синф ва мавзу асосида дарс ўтмоқда. Бу эса ўқитувчидан юқори педагогик маҳорат, тезкор фикрлаш ва касбий тайёргарликни талаб этади.
Танлов педагогларнинг касбий салоҳиятини холисона баҳолаш, илғор тажрибаларни аниқлаш ва оммалаштириш, таълим жараёнига инновацион ёндашувларни жорий этиш, шу орқали таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
ЎзА фотомухбири
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар