“Йил канали” номинацияси ғолиблари тақдирланди
«Ўзбекистон ёшлари форуми —2021» доирасида Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида “YouTube O’zbekiston” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда “Йил канали” номинацияси бўйича ғолиблар аниқланиб, YouTube платформасидаги энг машҳур лойиҳа муаллифларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Жумладан, “Субъектив” лойиҳаси муаллифи Жамшидхон Зиёхонов, “Амирхонофф” лойиҳаси мауллифи Амирхон Умаров, “ИнтервьюТВ” лойиҳаси муаллифи Феруз Муҳаммад, “Давронбек Турдиев” канали асосчиси Давронбек Турдиев, “Пака Пак” лойиҳаси муаллифи Умид Ғофуров, “Ойбек Раимбердиев” канали асосчиси Ойбек Раимбердиев, “Теачер Азам” лойиҳаси муаллифи Мираъзам Қаҳрамонов ҳамда “Осмондаги болалар” лойиҳаси муаллифи Темурбек Адҳамов муносиб тақдирланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА