English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил давомида Самарқанддаги 4200 та хонадонга қуёш панеллари ўрнатилди
16:38 / 2023-12-31

Сарҳисоб

Якунига етаётган йилда юртимизда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга катта эътибор қаратилди. Ҳар бир корхона ва ташкилот, ҳатто аҳоли хонадонларигача қуёш панеллари ўрнатилиб, электр энергияси олишга эришилди.  

Хусусан, Самарқанд вилоятида ҳам давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишнинг мақсадли параметрлари белгиланиб, амалга оширилди.

Натижада йил давомида 812 та ижтимоий соҳа объекти ва давлат идораларида 12950 кВт қуёш панеллари, 83,1 минг литр қуёш сув иситиш ускуналари ўрнатилди. Эътиборлиси, мазкур ташкилотлар ўз эҳтиёжидан ортган электр энергиясини эълектр таъминоти корхонаси орқали бошқа истеъмолчиларга сотишга ҳам эришди.

Тадбиркорлик субъектлари бино ва иншоотларининг том қисмига ҳам 15 410 кВт қувватга эга 821 та қуёш панели қўйилиб, электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.  

Бундан ташқари, давлат томонидан берилаётган субсидия, банкларнинг имтиёзли кредитлари ҳамда ҳомийлар ёрдамида вилоятдаги 4200 та аҳоли хонадонида умумий қувватли 5930 кВт бўлган қуёш панеллари ҳамда 29,6 минг литр қуёш сув иситиш ускуналари ўрнатилди.  

Янги тартибга кўра, 2023 йилда 18 та кўп қаватли уй-жойда 240 кВт қуёш панеллари жойлаштирилиб, фойдаланишга топширилди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири