Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил давомида 107 та объект фойдаланишга топширилмаган
11:40 / 2019-08-24

Айни дақиқаларда Мактабгача таълим вазирлигининг анъанавий “Август кенгаши” анжумани ўтказилмоқда


Айни дақиқаларда Мактабгача таълим вазирлигининг анъанавий “Август кенгаши” анжумани ўтказилмоқда. Тадбирда мактабгача таълим тизимидаги 200 дан ортиқ тарбиячи, методистлар билан бир қаторда, соҳанинг масъул ходим ва раҳбарлари иштирок этаётир.

Анжуманда ўтган 2018-2019 ўқув йили якунлари ва янги 2019-2020 ўқув йилида мактабгача таълим тизими олдида турган вазифалар юзасидан тақдимотлар қилинмоқда.

Бу йилги “Август кенгаши” да соҳа фаолиятини таҳлил қилиб шу вазифаларни энг пастки бўғинларгача бажарилиши лозим бўлган вазифаларни аниқлаб, таълим муассасаларига етказиш ва кенгашларни айнан бугунги кунда муаммоли масалалар ечимига қаратилмоқда.

– Йил давомида 107 та объект фойдаланишга топширилмаган. Бунга сабаб маҳаллий ҳокимият органлари томонидан 30 фоиз харажатларни қоплаш назарда тутилганди, лекин ажратилмаган, – деди Мактабгача таълим вазирлиги Инвестиция бошқармаси бошлиғи Б.Данаев. – 2019 йил давомида инвестиция дастури доирасида 150 та объектда қурилиш-монтаж ишлари бажарилган.