English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Йил бренди”га қайси ташкилот лойиқ топилди?
15:45 / 2024-05-20

Пойтахтимизда “Макон маркeтинг форум – 2024” VII халқаро маркeтинг бизнeс-форуми бўлиб ўтди.

Унда энг яхши маҳаллий тадбиркорлар, мураббийлар ва мотиваторлар маърузалари, шунингдек сотувлар бўйича россиялик экспертлар чиқишлари бўлди.  

Ушбу халқаро маркетинг бизнес-форуми Марказий Осиёдаги тадбиркорлар ва маркетинг соҳасининг етакчи экспертларини бирлаштирувчи энг йирик профессионал форум десак муболаға бўлмайди.  

Форум доирасида “Йил брeнди – 2023” мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиблар эксперт ҳайъати ва истеъмолчиларнинг овоз бериши натижаларига кўра, 25 та номинация ва махсус совринлар бўйича мукофотланди.  

Танловда 300 га яқин бренд иштирок этди. Ғолиблар Telegram-бот сўровномасида, 350 минг нафар киши иштирок этган умумхалқ овози ёрдамида аниқланди. Бу йилги жараён ҳар доимгидан ҳам шаффоф ва ҳимояланган бўлиб, овоз беришнинг янада мураккаб механизми ишлаб чиқилди. Ботлардан овоз олишнинг асло имкони йўқлиги сабабли, овоз бериш натижалари жамоатчилик ишончини янада оширишига замин яратди.  

Шу билан бир вақтда Ўзбекистон маркетинг ассоциациясининг 130 нафар эксперти ва ҳамкорлари ўртасида турли тоифалар бўйича энг муваффақиятли брендларни аниқлаш учун ҳам овоз берилди. "Murad Buildings"  компанияси фаолияти экспертлар томонидан юқори баҳоланиб, “Кўчмас мулк” тоифасидаги ҳакамлар ҳайъати фикрига кўра, яна бир бор “Йил бренди”мукофотига лойиқ деб топилди.  

“Йил бренди” мукофоти ўтган йилда Ўзбекистонда эсда қоларли маркетинг ютуқларига эга бўлган, истеъмол бозорининг барча тармоқларига мансуб энг муваффақиятли брендлар учун бериладиган, катта нуфузга эга бўлган йиллик мукофот.  

“Йил бренди” мукофотларини тақдирлаш маросимидан сўнг савдо ва мотивация бўйича махсус тренинг бўлиб ўтди.  

 

Ш.Маматуропова

ЎзА