English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил бошидан буён автомобиллар савдоси 2021 йил декабрь ойига нисбатан 2,7 фоизга ошди
16:20 / 2022-02-15

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг хабар беришича, мамлакатимизда маҳаллий автомобил бозорида сотувлар йил бошидан буён жадаллик билан ўсган. Бироқ, ўсиш асосан иккиламчи автомобил бозоридаги фаоллик билан изоҳланади.

2022 йил январь ойида 113,2 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди ва ўтган йилнинг январига нисбатан 126,4 фоизга, 2020 йил январь ойига нисбатан эса 138,4 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь ойида бирламчи бозордан сотиб олинган автомобиллар сони 27,9 мингтани ташкил этган. Йил бошидан буён автомобиллар савдоси 2021 йил декабрь ойига нисбатан 2,7 фоизга ошди.

Иккиламчи бозорда харид қилинган автомобиллар сони 85,3 мингтага етди.

Маълумот ўрнида, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда 160 мингта, йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш зарурлиги қайд этилган.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА