Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш бўйича назорат кучайтирилди.
Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи 11 ойида пойтахт автобусларида 19,5 мингдан ортиқ ҳақ тўланмаган ҳолат қайд этилган.
Назорат тадбирлари Транспорт назорати инспекцияси ва Тошкент шаҳар йўловчи ташиш фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.
Рейдлар давомида ҳақ тўламай юрган йўловчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-қисми асосида баённомалар расмийлаштирилмоқда.
Инспекторлар ҳар куни ўртача 400 та маъмурий баённома тузишмоқда. Қоидабузарлик учун белгиланган жарима миқдори — 41 200 сўмни ташкил этмоқда.
Тегишли идоралар йўловчиларни жамоат транспортидан фойдаланганда ҳақ тўлаш тартибига риоя этишга чақирмоқда.
Жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга қарши кучайтирилган рейдлар давом этмоқда.
Қайд этилишича, рейдлар Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар йўловчи ташиш фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари томонидан ўтказилмоқда.
Ш.Маматуропова,
ЎзА